Жиззах шаҳри учун 30 та замонавий автобус олиб келинди

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий компания Хитойда ишлаб чиқарилган Zhongtong русумли автобуслардан олиб келди.
Ушбу автобуслар шаҳардаги 3 та янги йўналишларга брутто-шартномаси асосида жойлаштирилади.
Жорий йил якунигача вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режалаштирилган.