Шавкат Мирзиёев Франциянинг Фахрий легион ордени билан тақдирланди

Олий мукофотни давлат раҳбарига Франция президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.
Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орденга сазовор бўлди.
Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.