Трамп ўз вакилларини Москвага юбормоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилишича, Америка маъмурияти вакиллари «айни пайтда» Украинада 30 кунлик тинчлик режимини муҳокама қилиш учун Россияга йўл олмоқда.
Унинг таъкидлашича, у жанглар тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида «ижобий хабарлар» олган, бироқ барчаси Россиянинг қарорига боғлиқ.