Индонезияда коррупционерлар учун алоҳида қамоқхона қурилади

Индонезияда коррупционерлар учун алоҳида қамоқхона қурилади

Индонезия президенти Прабово Субианто коррупцияга қарши курашни кучайтириш мақсадида алоҳида оролда махсус қамоқхона қуриш режасини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу қамоқхона фақат коррупцияга алоқадор шахслар учун мўлжалланган бўлади.

“Мен коррупцияга қарши кескин чоралар кўраман. Бу миллат ва давлат учун ўлишга ҳам тайёрман. Мафиядан қўрқмайман, чунки полиция бошлиғи, ҳарбий қўмондон ва ўқитувчилар менинг томонимда”, — деди президент.

Субиантонинг сўзларига кўра, давлат маблағларини талон-торож қилишдан энг кўп жабр кўраётган қатламлар – ўқитувчилар, шифокорлар, тиббиёт ходимлари ва фермерлар. Шу сабаб, у бюджет маблағларини фақат халқ фаровонлигини оширишга йўналтиришни ўз маъмуриятининг асосий вазифаси деб ҳисоблашини билдирган.

Бюджет қисқариши борасидаги эътирозларга жавобан, президент ҳукумати халқ турмуш даражасини яхшилашга қатъий содиқ эканини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: