Исроил армиясининг собиқ генерали: Исроил истилоси «барча гуноҳларнинг илдизи»

Исроил армиясининг собиқ генерали: Исроил истилоси «барча гуноҳларнинг илдизи»

Исроил армиясининг шимолий минтақа собиқ қўмондони Амирам Левин Фаластин можароси «ҳал этилиши шарт ва уни тўхтатиб бўлмаслигини» айтди.

Левин Исроилнинг «Maariv» нашриётига берган интервьюсида, Фаластин масаласини ҳал қилмасдан туриб, «саудияликлар ёки ливанликлар билан жиддий муносабатлар ўрнатиб бўлмаслигини» таъкидлади.

«Исроил истилосининг давом этиши барча гуноҳларнинг илдизи,» – деди у. «Тинчликка эришиш қийин ва биз босқинчиликни камайтиришимиз ҳамда 1967 йилги чегараларга қайтмасдан, яҳудий кўпчилигини сақлаб қоладиган чегараларни белгилашимиз керак.»

Левин, шунингдек, маълум ҳудудлардан воз кечиш Исроилнинг манфаатларига мос келишини таъкидлади.

«Кўп сонли фаластинликлар яшайдиган катта ҳудудлардан қутулиш бизнинг манфаатларимизга мос келади. Бу улар учун эмас, балки биз учун фойдали.»

Дўстларингизга ҳам юборинг: