Ўзбекистон ва Франция ўртасида уран қазиб олиш бўйича янги битим имзоланди

«Навоийуран» давлат корхонаси ва Франциянинг йирик атом энергетика корпорацияси Orano Жанубий Жонгелди уран конини саноат миқёсида ўзлаштириш бўйича шартнома имзолади.
Orano компанияси ушбу конда камида 10 йил давомида уран қазиб олиш имконияти мавжуд бўлишини таъкидламоқда. Коннинг сертификатланган захиралари узлуксиз қазиб олиш жараёнини таъминлаш учун етарли бўлиб, ишлаб чиқаришнинг энг юқори даражаси йилига 700 метрик тонна уранни ташкил этади.
Ўзбекистон уран захиралари бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, ушбу ресурсни асосан экспорт қилиш орқали иқтисодий ривожланишга интилиб келади.
Франциянинг Orano корпорацияси билан ҳамкорлик бу соҳадаги халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаб, илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб қилиш имконини беради, дейилади расмий хабарларда.