Қирғизистон ва Тожикистон 23 йиллик чегара низосига барҳам берди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлат чегараси бўйича келишувни имзоладилар. Бу билан қарийб 23 йил давом этган музокаралар якунланиб, узунлиги тахминан 980 километр бўлган баҳсли ҳудудлар масаласи ҳал қилинди.
Имзолаш маросими 13-март куни Бишкек шаҳрида, Тожикистон президентининг давлат ташрифи доирасида «Интимоқ Ўрда» резиденсиясида бўлиб ўтди.
Жапаров ушбу келишувни муҳим аҳамиятга эга воқеа деб атаб, яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Раҳмон имзоланган ҳужжатлар тўплами икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очишини қайд этди.
Шундан сўнг икки мамлакат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди. Унда ҳар икки мамлакат манфаатига хизмат қилувчи қатор келишув ҳужжатлари имзоланди.