Европа Украинага АҚШ ёрдамининг ўрнини босиши мумкин

Европа Украинага АҚШ ёрдамининг ўрнини босиши мумкин

«Молиявий соҳада бу унчалик кўп харажатлар талаб қилмайди. Америка қурол-яроғи, ўқ-дорилари ва бошқа ҳарбий ёрдамни тўлиқ алмаштириш қийинроқ. Лекин Европа буни ҳам уддалай олади», дея қайд этилади Кил Жаҳон Иқтисодиёти институти (IfW) тадқиқотида.

Ҳозирги пайтда Украинага асосан АҚШнинг HIMARS ракета тизимлари, артиллерия ўқ-дорилар, узоқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси тизимлари, ҳусусан, Patriot каби қуроллар зарур.

«IfW маълумотларига кўра, Европа АҚШ ёрдамини сезиларли даражада қоплай олади, бунинг учун сиёсатчилар қатъий ҳаракат қилиши зарур. Бироқ Европа ҳозирча бу йўналишда “жуда секин” ҳаракат қилмоқда», — дея фикр билдирди институтнинг тадқиқотлар бўйича директори Кристоф Требеш.

Тадқиқотларга кўра, Европа ҳукуматлари ҳозирда Украинага йилига ўртача ЯИМнинг атиги 0,1 фоизини сарфламоқда. Агар АҚШ ёрдам дастурларидан чиқиб кетса, Европа Иттифоқи давлатлари ва институтларининг ҳиссаси 0,21 фоизгача оширилиши керак бўлади. Бу эса Украинага ажратилаётган ёрдам ҳажмини ҳозирги 44 миллиард евродан 82 миллиард еврога оширишни англатади.

«Агар барча Европа давлатлари Дания каби ҳаракат қилиб, Киевга кўмак сифатида ҳар йили ЯИМнинг 0,5 фоизидан кўпроғини сарфлаганида, Қўшма Штатлар ёрдамини ҳатто сезиларли захира билан қоплаш мумкин бўларди», — дея хулоса қилди Требеш.

Дўстларингизга ҳам юборинг: