АҚШ Эронни огоҳлантирмоқда: Бу ҳали бошланиши…

Ямандаги ҳусийларга қарши ҳужум Доналд Трамп маъмуриятининг Эронга «максимал босим» ўтказиш стратегиясининг бошланиши, холос, деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент.
«Бу кучли сигнал ва у аввалги маъмурият сиёсатидан тубдан фарқ қилади. Ҳусийлар ва Эрон бу фақат бошланиши эканини тушуниши керак. Биз жаҳон савдосини секинлаштирадиган ва инфляция босимини оширадиган кемалар қатнови эркинлигининг блокланишига йўл қўймаймиз. Икки ҳафта олдин Трамп Эронга «максимал босим» стратегиясини эълон қилди, унинг мақсади Эрон нефти экспортини нолга туширишдир,» – деди у NBC News телеканалига берган интервьюсида.