Дискотекада ўнлаб ёшлар ёниб кетди

Дискотекада ўнлаб ёшлар ёниб кетди

Шимолий Македониянинг Кочани шаҳрида ўтказилган концертдаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди, 155 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Панче Тошковски хабар берди.

«Мавжуд маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг умумий сони 59 нафар, улардан 35 нафарининг шахси аниқланди. <…> Сўнгги маълумотларга кўра, жабрланганлар сони 155 кишига етган. Улар мамлакатнинг турли шифохоналарида даволанмоқда. Бундан ташқари, вояга етмаганлар иштирокини назорат қилиш бўйича олдиндан тасдиқланган режа доирасида концертда хизмат вазифасини бажараётган полиция ходими ҳам ҳалок бўлди,» – деди ИИВ раҳбари.

Шаҳар шифохонаси бош шифокори Кристина Серафимова эса аввалроқ Шимолий Македониянинг Кочани шаҳридаги концертда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёшларнинг ёши 14 дан 25 ёшгача эканлигини маълум қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: