Қимматга тушган қаҳва! Starbucks курьерга 50 миллион доллар тўлайди

Калифорниядаги суд ҳайъати Starbucks қаҳвахоналар тармоғи қаҳва стакани қопқоғи нотўғри ёпилганлиги сабабли жиддий куйган курьер ҳайдовчига 50 миллион доллар миқдорида товон тўлаши кераклигини қарор қилди.
CNN хабар беришича, воқеа 2020 йилда Лос-Анжелесда юз берган. Жабрланган шахс озиқ-овқат етказиб берувчи Майкл Гарсия бўлган. У Starbucks қаҳвахонасидан-қаҳва олганида, яхши ёпилмаган қопқоқ туфайли иссиқ ичимлик унинг тиззасига тўкилган. Даъвода Starbucks қопқоқни ишончли ёпишни таъминламаган ҳолда эҳтиёткорлик бурчини бузганликда айбланмоқда.
Гарсия судда куйиш унга «жисмоний оғриқ, руҳий азоб, ҳаётдан завқланиш қобилиятини йўқотиш, хўрланиш, ноқулайлик, ғам-алам, хунуклик, жисмоний нуқсонлар, ташвиш ва руҳий азоб-уқубатлар» келтирганини таъкидлади.
Starbucks суд қарорини апелляция қилишни режалаштирмоқда. Компания Майкл Гарсияга ҳамдардлик билдирса-да, ҳакамлар ҳайъати қарорига қўшилмаяпти. Starbucks компенсация миқдори ҳаддан ташқари юқори деб ҳисоблаб, ўзининг хавфсизлик бўйича юқори стандартларга риоя қилишини таъкидламоқда.
ОАВ хабарида айтилишича, «Бу иш 1994 йилдаги [АҚШнинг тез овқатланиш ресторанлари тармоғи] МcDonalds’га қарши кўтарилган машҳур даъвони эслатади. Ўшанда бир аёл тиззасига иссиқ қаҳва тўкиб олиб, учинчи даражали куйиш жароҳатини олган эди. Даъвогарга дастлаб қарийб 3 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаш белгиланган эди».