Франция парламенти депутати АҚШни XIX асрда Париж томонидан совға қилинган Озодлик ҳайкалини қайтаришга чақирди

Бу ҳақда France 24 хабар бермоқда.
«Биз золимлар томонида туришга қарор қилган америкаликларга, илмий эркинлик талаби учун тадқиқотчиларни ишдан бўшатган америкаликларга: «Озодлик ҳайкалини бизга қайтаринг», деймиз. Биз уни сизга совға қилдик, лекин сиз ундан нафратланаётган кўринасиз. Шунинг учун у бу ерда, ўз уйида, хавфсиз жойда бўлади», – дея таъкидлади сўл марказчи сиёсатчи Рафаэл Глюксман.
Глюксман Трампни Украина ва бошқа масалалар бўйича сиёсати учун у танқид қилган.
Озодлик ҳайкали 1886 йилда АҚШ Мустақиллик Декларациясининг юз йиллиги шарафига Нью-Йорк шаҳрида француз халқининг америкаликларга совғаси сифатида тақдим этилган. Озодлик ҳайкали франциялик Огюст Бартолди томонидан томонидан ясалган.