Коинотда қолиб кетган икки астронавт Ерга қайтади

Коинотда қолиб кетган икки астронавт Ерга қайтади

Америкалик астронавтлар Бутч Уилмор ва Суни Уилямс Халқаро космик станциясида (ХКС) бир ҳафта бўлишни режалаштирган эди, аммо техник носозликлар туфайли қарийб 10 ой давомида у ерда қолиб кетди. Улар «Старлинер» кемаси двигатель тизимларидаги муаммолар сабаб Ерга қайта олмаган.

Ҳозирда астронавтлар жойлашган станцияга Срев Драгон капсуласи муваффақиятли равишда уланди ва янги экипаж уларнинг ўрнини эгаллаш учун тайёрланмоқда. Агар ҳаммаси режа асосида кетса, Уилмор ва Уилямс 19 март куни Ерга қайтишлари кутилмоқда.

Шу билан бирга, НАСА мутахассислари об-ҳаво шароитига боғлиқ равишда режада ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бундай кечикишлар космик тадқиқотларда кўп учрайди, аммо бу ҳолат Старлинер кемасининг ишончлилигига бўлган шубҳаларни кучайтирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: