“Озодлик радиоси*” ва “Америка овози” ўз фаолиятини тўхтатди 

“Озодлик радиоси*” ва “Америка овози” ўз фаолиятини тўхтатди 

 

 

Трампнинг ҳукумат харажатларини қисқартириш ҳақидаги буйруғи туфайли АҚШнинг глобал медиа бўйича Агентлиги (USAGM) “Озодлик радиоси*” ва “Америка овози*” ахборот агентликлари фаолиятини тўхтатди.

 

“83 йил ичида биринчи марта … “Америка Овози*» жим бўлмоқда. <…> барча ходимларнинг ишдан бўшатилиши “Америка Овози” фаолиятини давом эттиришни имконсиз қилади”, – деб ёзди муассаса директори Майкл Абрамовиц LinkedIn ижтимоий тармоғида.

 

Унинг сўзларига кўра агентликнинг 1,3 минг ходими, жумладан унинг ўзи ҳам маъмурий таътилга чиқарилган.

 

Европада эса “Озодлик радиоси*” АҚШ маблағларидан узилганидан сўнг Чехия ҳукумати ЕИ давлатларини унинг фаолиятини давом эттириш учун “воситалар” топишга чақирди. Ушбу радионинг штаб-квартираси Прагада жойлашган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: