Тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун кенгаш ташкил этилади

“Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қуйидаги имкониятларга эга “Тадбиркор аёллар” платформаси 2025 йил 1 июлгача ишга туширилади:
— аёл тадбиркорларга хомашё сотиб олишга кўмаклашиш;
— ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топиш;
— зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш;
— лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш.
2025 йил 1 майдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Ҳамкор тадбиркор” дастури йўлга қўйилади:
— ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
— кооперация асосида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
— маҳаллий ва халқаро электрон платформаларда хотин-қизларга ўз маҳсулотларини жойлаштириш ва сотишга кўмаклашиш.
2025 йил 1 августгача Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси тасдиқланади.
Етакчи ишбилармон аёллардан иборат Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади.