АҚШ президенти Доналд Трамп ўтмишдоши Жо Байден лавозимни тарк этишидан бир ҳафта олдин ташкил этган Калифорния штатидаги иккита йирик давлат қўриқхонасини ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Америка оммавий ахборот воситалари Оқ уйга асосланиб хабар бермоқда.
Сўз Жанубий ва Шимолий Калифорниядаги Чаквалла (майдони 252,5 минг гектар) ҳамда Саттилла-Хайлендс (майдони 90,6 минг гектар) қўриқхоналари хусусида кетмоқда. Маҳаллий Америка қабилалари бу жойларни муқаддас деб билишади ва Байдендан ҳудудда нефть қазиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва бошқа саноат фаолиятларини тақиқлашни сўрашган. Бу ҳақда The Washington Post (WP) нашри маълум қилмоқда.
Дўстларингизга ҳам юборинг: