Туркманистонда аёллар учун янги қонун қоидалар жорий этилди

Туркманистонда аёллар учун янги қонун қоидалар жорий этилди

Ашхободда ишлаётган турмушга чиқмаган аёлларга номаълум сабабларга кўра иш жойида сочларини сариқ шарф билан ўраш буюрилган. Расмийларнинг айтишича, юқоридан буйруқ келган. Турмуш қурган аёлларга сариқ кўйлак кийиш буюрилган. Кийиниш қоидаларига риоя қилмаслик ишдан бўшатилишига олиб келиши мумкин. Нима учун бу мақсадда сариқ ранг танлангани номаълум.

Илгари мамлакатда бошқа талаблар ҳам жорий қилинган эди, хусусан, барча автомобиллар оқ ёки бошқа очиқ рангда бўлиши, эркаклар эса соқоллари тоза бўлиши керак эди. Бинолардан ташқи кондиционерлар олиб ташланган ва сунъий йўлдош антенналари туширилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: