Тошкентдаги тунги клуб олдида эркакни уриб, комага тушириб қўйган шахс Қозоғистонда ушланди

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 30 ёшли А.Ш. клуб олдида жанжалнинг олдини олишга уринган 35 ёшли фуқарони уриб, унга жароҳат етказган.
Шундан сўнг у терговдан қочиб, яширинган. А.Ш.га безорилик ва оғир шикаст етказиш моддалари бўйича жиноий иш очилиб, сиртдан қамоққа олиш чораси белгиланган.
Ҳозирда у Қозоғистонда қўлга олинган ва Тошкентга экстрадиция қилиш ишларини олиб бормоқда.