АҚШда азот газидан фойдаланилган қатл амалга оширилди

АҚШнинг Луизиана штатида сўнгги 15 йил ичида илк бор ўлим жазоси азот газидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, 1996 йилда аёлни ўғирлаш, зўрлаш ва ўлдиришда айбдор деб топилган Жесси Хофман ушбу усулда қатл этилган.
Аввалига суд қарори билан қатл жараёни тўхтатилган эди, бироқ кейинчалик апелляция суди бу қарорни бекор қилиб, жазони ижро этишга рухсат берди.
Мазкур усул инсон танасини кислороддан маҳрум қилиш орқали ўлимга олиб келади. Азот газини махсус ниқоб орқали юбориш натижасида маҳбус ҳушини йўқотади ва бўғилишдан вафот этади.
Хофманнинг адвокатлари қатл усулини ўзгартиришга ҳаракат қилиб, “кўпроқ инсонийроқ” вариантни таклиф қилган эди, бироқ уларнинг талаби рад этилган. Шу тариқа, Луизиана штати узоқ йиллик танаффусдан сўнг азот газидан фойдаланган ҳолда қатлни амалга оширди.