Мьянма Исломий қаршилиги раҳбари ҳибсга олинди

Бангладешда Аракан қутқариш армияси (ARSA) раҳбари Абу Аммор Жунипи ҳибсга олинди. У мазкур ташкилот орқали Мьянмадаги мусулмон роҳинжаларга қарши буддист жангарилар томонидан уюштирилаётган ҳужумларга қарши кураш олиб борган.
Бангладеш полицияси Жунипининг мамлакатга ноқонуний равишда кирганини ва давлат имижини бузишга қаратилган фаолиятларда иштирок этганини билдирди.
Абу Аммор Жунипи, шунингдек, Атаулла номи билан ҳам танилган ва у ҳаракатнинг сиёсий ва ҳарбий йўналишларида муҳим рол ўйнаган. У асосан Мьянма ва Бангладеш чегарасидаги ҳудудларда фаолият юритган.