Тадбиркорликка энди қадам қўйганлар учун “биринчи имконият” тамойили жорий этилади

Илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркор жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади.
“Бир сўз билан айтганда, янги иш бошлаган тадбиркорлар биринчи хато учун “жавобгарликдан суғурталанган” бўлади”, – деди Мирзиёев.
Шунингдек, йиғилишда айтилишича, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари масъуллари янги корхоналар билан ишлашда энг орқада.