Тошкентда 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

Кеча, 18 март куни Тошкент шаҳрида 14 ёшли қиз 9-қаватдан ўзини ташлади. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод туманида яшаб келган 2011 йилда туғилган вояга етмаган қиз Яшнобод тумани С.Азимов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.