Европа Иттифоқи Украина бўйича тинчлик келишувига эришиш жараёнида иштирок этиши керак

Aгентлик манбаларига кўра, АҚШ расмийлари европалик ҳамкорларига Россия жорий қилинган санкцияларни бекор қилишни исташини маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Вашингтон яқинда Брюсселга можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Украина хавфсизлиги бўйича потенциал чораларни муҳокама қилиш устувор вазифа эканлигини маълум қилган.
Иттифоқчи давлатлар АҚШнинг европалик етакчилар иштирокисиз келишув тузиш эҳтимолидан хавотирда. Бу эса Украина ёки Европанинг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Bloomberg’нинг таъкидлашича, бу хавотирлар сешанба куни Россия ва АҚШ етакчилари телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг янада кучайди.