Путин Украина қўшинларини тор-мор этиш якунланаётганини эълон қилди

Путин Украина қўшинларини тор-мор этиш якунланаётганини эълон қилди

 

Путин Қуролли Кучларнинг Курскдаги мағлубияти ҳақида маълумот берди.

 

Россия Қуролли кучлари Курск вилоятининг чегарадош ҳудудларида Украина қўшинларини тор-мор қилишни якунламоқда, деб айтди президент Владимир Путин Бош прокуратура ҳайъати йиғилишида.

 

Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари бир қатор тез ва самарали операцияларни амалга оширди. Бу операцияларнинг якунланиши Украина Қуролли кучларининг минтақадаги гуруҳини тўлиқ мағлубиятга учратади.

 

Путин эслатиб ўтдики, Россия қонунчилигига биноан, РФ ҳудудида фаолият кўрсатган украиналик ҳарбийлар ва чет эллик ёлланма аскарлар террорчи сифатида қаралади.

 

Украина Қуролли кучлари 2024 йил 6 августда Курск вилоятига бостириб кирган эди. 2025 йил 12 мартда Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Путинга босиб олинган ҳудуднинг 86 фоизи озод қилингани ҳақида маълумот берди. У давлат чегарасига чиқиш имкон қадар тезроқ амалга оширилишига кафолат берди.

 

17 март куни «Ахмат» махсус кучлари қўмондони Апта Алаудинов Украина Қуролли кучлари атиги учта аҳоли пунктини назорат қилаётганини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: