Тошкентдаги биринчи жамоатчилик паркида дарахт экиш бошланди

Тошкентдаги биринчи жамоатчилик паркида дарахт экиш бошланди

 

Кеча ўқувчи, талаба, эко-фаоллар ва давлат хизматчилари экология вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигида ҳудудда 300 та дарахт ўтқазди.

 

7,5 гектар майдонни эгаллайдиган парк лойиҳаси сокин табиий ҳудуд сифатида ишлаб чиқилган. Унда аттракцион ва умумий овқатланиш шохобчалари бўлмайди.

 

Дарахт ва буталар парвариши учун сунъий сув ҳавзаси ҳамда қуёш энергиясидан қувватланадиган ерости қудуғи ташкил этилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: