Трамп Наврўз муносабати билан барчани табриклади

Наврўз форс халқи учун баҳорнинг бошланиши ва янги йилни қарши олиш билан боғлиқ қувончли айёмдир. Бу узоқ тарихга эга анъана ўтган йилнинг барака-неъматларини сарҳисоб қилиш ва келаётган баҳорни янгиланган оптимизм руҳи билан кутиб олишга имкон беради.
Форс халқи, ўзининг бой маданияти ва математикада, илм-фанда, ҳуқуқда, технологияда ва санъатда бетакрор истеъдоди билан жамиятнинг ривожига сезиларли ҳисса қўшмоқда. АҚШ номидан ушбу қутлуғ айём муносабати билан энг самимий тилакларимни изҳор этаман. Наврўзингиз муборак бўлсин! дейилади Трампнинг баёнотида.