Россияда итлардан совун тайёрлаш таклифи берилди

Россияда итлардан совун тайёрлаш таклифи берилди

Россия Давлат Думаси депутати Николай Сед дайди итларни тутиб, улардан совун тайёрлашни таклиф этди. У парламентнинг Бош вазир Мишустинга ҳайвонлар билан муносабатда фуқаролар хавфсизлиги масалалари бўйича қарорига шундай изоҳ берди.

Седнинг таъкидлашича, «ҳар бир дайди ит – хоҳ эгаси бўлсин, хоҳ бўлмасин – исталган пайтда «ҳужум қилиши» мумкин бўлган тишли қуролдир.»

«Совет даврида бу муаммо оддий ҳал қилинарди – дайди итлардан совун ишлаб чиқарувчи заводларда хўжалик совуни тайёрланарди. Бу ҳайвонларни яхши кўриш ёки ёмон кўриш масаласи эмас,» – деди депутат.

Дўстларингизга ҳам юборинг: