АҚШ тарафидан Россия фойдасига яна бир юриш

АҚШ тарафидан Россия фойдасига яна бир юриш

АҚШ Дональд Трамп маъмуриятининг Украинадаги урушни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари фонида Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтишни тўхтатиш учун иттифоқчилар томонидан тузилган бир қанча ишчи гуруҳларда «асосан йўқ» бўлди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Муаммо икки томонлама технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, Россия нефтининг G7 нархлари чегарасига риоя этилишини назорат қилиш ва таъминлашдир.

Суҳбатдошлар, шунингдек, АҚШнинг Ғарбнинг Москвага қарши янги чекловлар жорий этиш ҳаракатларидаги иштироки қисқарганини қайд этдилар.

Европа расмийлари Америка иштирокининг қисқариши сиёсий қарор натижасими ёки вақт ва кадрлар етишмаслигини билмайди.

Кеча маълум бўлишича, Европа Иттифоқи Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмагунча ва етказилган зарарни қопламагунча Россия активларини музлатиш ниятида эмас.

Дўстларингизга ҳам юборинг: