Панама қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, деб ёзади “Репорт” .
Унинг маълумотларига кўра, зилзила эпитсентри мамлакат ғарбидаги Девид шаҳридан 155 км шимолда жойлашган бўлиб, у ерда 82 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Манба 10 км чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.