Самарқандда инклюзив фестиваль бўлиб ўтмоқда

Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон вa Ўзбекистондан келган турли ёшдаги ривожланишда ўзига хослиги бўлган болалар ўзларининг ижодий қобилиятларини намойиш этмоқдалар.
“Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” фестивали доирасида болалар учун танловлар, маҳорат дарслари ташкил этилади. Тадбир 23 мартга қадар давом этади.