Tesla электромобилларига ҳужумлар кучаймоқда

Tesla электромобилларига ҳужумлар кучаймоқда

Сўнгги вақтларда АҚШ ва Европада Теsla электромобиллари ва инфратузилмасига бир неча бор ҳужумлар уюштирилди. Reuters нашрига кўра, АҚШда камида 10 та вандализм ҳолати қайд этилган, дилерлик марказлари ва қувватлаш станциялари эса жиддий зарар кўрган.

 

Францияда эса 12 та Tesla электромобили йўқ қилинган, АҚШда Теsla’га алоқадор “Supercharger” маркази ёқиб юборилган.

 

Бундан ташқари “DOGEQUEST” веб-сайти АҚШ бўйлаб Tesla эгалари ҳақидаги шахсий маълумотларни – уларнинг исмлари, манзиллари ва алоқа маълумотларини очиқ эълон қилган.

 

Бунинг оқибатида дунё бўйлаб Tesla электромобиллари савдоси зарарга кира бошлаган. Мисол учун, Германияда автомобил сотуви 76% га, Францияда эса 26% га камайди. АҚШда эса фақат 1,8% мижозлар Тесла харид қилишни режалаштирган.

 

Мазкур ҳолат Илон Маскнинг ўнг қанот сиёсий ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ экани айтилмоқда. Айни пайтда Tesla акциялари тушиб, бозор капиталлашуви 1 триллион доллардан пастга шўнғиган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: