Туркманистон Президенти Қадр кечаси муносабати билан 321 маҳбусни афв этди

Туркманистон Президенти Қадр кечаси муносабати билан 321 маҳбусни афв этди

Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов меҳр-шафқат анъаналарига риоя қилган ҳолда, мамлакатнинг жазони ўташ муассасаларида сақланаётган 321 фуқаро афв этилиши тўғрисида фармонни имзолади.

Президент Комиссия раисига ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари билан ҳамкорликда афв этилган шахсларнинг ўз вақтида озод қилиниши ва оилаларига қайтишини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Туркманистон Президенти афв этилган фуқароларга мурожаат қилиб, уларнинг виждонан меҳнатда бўлишлари, ватанга садоқат билан хизмат қилишлари ва тинч-тотув ҳаёт кечиришларини тилаган.

Ўтган йили ҳам рамазон ойида Қадр кечаси муносабати билан 356 нафар фуқаро озрдликка чиқарилган эди. Бу анъана Туркманистонда 1999 йилдан бери давом этмоқда ва ҳозиргача минглаб инсонлар афв этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: