Доктор Закир Найк Афғонистон расмийси билан учрашди

Ҳиндистонлик машҳур ислом уламоси доктор Закир Найк яқинда Афғонистон Ислом Амирлиги разведка бошлиғи Мулла Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашди. Бу ҳақда «Hurriyat» нашри хабар берди.
Доктор Найк учрашувни тасдиқлаб, ўзининг Facebook саҳифасида Абдул Ҳақ Восиқ билан тушган суратини жойлаштирди. У хабарида суҳбат фойдали ва мазмунли бўлганини таъкидлаган, бироқ муҳокама қилинган мавзулар тафсилотларини ошкор қилмаган.
Доктор Закир Найкнинг Афғонистон расмийлари билан учрашуви исломий илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилиши мумкин.
Бу эса минтақада диний таълим сифатини ошириш ва мусулмон ёшларини тўғри йўналтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.