Наврўз муносабати билан Тожикистонда 200 маҳкум афв этилди

Наврўз муносабати билан Тожикистонда 200 маҳкум афв этилди

Тожикистон президенти томонидан эълон қилинган “Афв этиш тўғрисида”ги фармонга асосан 200 нафар маҳкум, жумладан 53 нафар аёл, 147 нафар эркак ва 27 нафар вояга етмаган шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинди. Бу ҳақда НИАТ “Ховар” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур афв халқаро Наврўз байрами муносабати билан эълон қилинган.

Умуман олганда, президент фармони бўйича жами 897 нафар шахс афв этилиши кўзда тутилган бўлиб, улар босқичма-босқич озод этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: