Трамп тарихдаги энг қиммат қирувчи самолётни яратишга буйруқ берди

Трамп тарихдаги энг қиммат қирувчи самолётни яратишга буйруқ берди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ҳарбий-ҳаво кучлари учун тарихдаги энг қиммат қирувчи самолётни яратишга буйруқ берди. Тҳе Валл Стреэт Жоурнал нашрининг хабарига кўра, Трамп бу ҳақда Оқ уйда Пентагон раҳбари Пит Хегсет билан учрашуви чоғида эълон қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, янги қирувчи самолёт «F-47» деб номланади ва унинг синов парвозлари сўнгги беш йил давомида олиб борилмоқда. Бир неча миллиард долларлик лойиҳа келажакда АҚШ ҳарбий қудратини ошириш ва Хитой Қуролли Кучларига қарши стратегик устунликка эришиш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.

Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, ушбу самолёт илғор технологиялар билан жиҳозланиб, душман мудофаасини ёриб ўтиш қобилиятига эга бўлади. Пентагон ҳозирда лойиҳа тафсилотларини ошкор қилмаган бўлсада, экспертлар унинг 5+ авлод қирувчи самолётлари тоифасига киришини тахмин қилмоқда.

Бу ташаббус АҚШнинг глобал ҳарбий устунлигини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, янги самолёт дунё ҳарбий авиациясида муҳим бурилиш ясаши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: