Украина можаросининг асл сабабларини бартараф қилмасдан туриб, урушни тўхтатиб бўлмайди – Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:
– Зеленскийнинг сўзлари унчалик қатта аҳамиятга эга эмас, буни энергия объектларига ҳужум қилмаслик тўғрисидаги келишувларга риоя қилинмаётгани ҳам исботлайди;
– Эртами-кечми Европага Россия билан яхши қўшничилик муносабатларини йўлга қўядиган тажрибали сиёсатчилар келиши муқаррар;
– Европа Украина можаросининг асл сабабларини бартараф этиш ўрнига, Киевни қуроллантириш орқали уни янада кўпайтирмоқда;
– Франция президенти Эммануэл Макроннинг Европа учун “ядро соябони” ҳақидаги баёнотлари ниҳоятда хавфлидир;
– Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятини баҳолаш мушкул;
– Путин ва Трамп зарур ҳолларда алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.