Литва ҳам Россия ва Беларусь билан чегарасини миналаштиради

Литва ҳам Россия ва Беларусь билан чегарасини миналаштиради

Литва Россия ва Беларусь билан чегарада пиёдалар ҳамда танкларга қарши миналар ўрнатмоқчи. Аввалроқ Польша чегарасини тегишли тарзда ҳимоя қилиши маълум бўлганди.

Литва миллий мудофаа вазири Довил Шакалене Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польшадаги ҳамкасблари билан “контрмобиллик концепциясини янгилаш ва кенгайтириш”ни муҳокама қилди. Шакален бу борада Польша тажрибасига ишора қилган.

Минтақавий ҳамкорлар ушбу мақсадга эришиш учун Европа Иттифоқидан молиялаштиришга эришмоқчи, деди Литва Мудофаа вазирлиги.

Польша мудофаа вазири ўринбосари Павел Бейда 18 март куни Россия ва Беларусь чегарасида пиёдаларга қарши миналар ўрнатилишини айтди. У гап миллион дона мина ҳақида кетаётгани, уларни маҳаллий ишлаб чиқариш режалаштирилганини таъкидлади.

Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш бу “Польшанинг шарқий чегараси ва НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш бўйича 1945 йилдан бери амалга оширилган энг йирик лойиҳа” деб атаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: