Қозоғистон Гиннес рекордлар китобига кирди

Қозоғистон Гиннес рекордлар китобига кирди

Ақтауда минглаб кишилар миллий либосда тўпланди.

Қозоғистоннинг Мангистау вилояти тарихий воқеага гувоҳ бўлди – Наврўз байрами муносабати билан Ақтауда минглаб кишилар миллий либосларда тўпланиб, Гиннес рекордини янгилади.

Байрам тадбирида 5,5 мингдан ортиқ иштирокчи – турли касб эгалари, қариялар, ёшлар ва чекка ҳудудлардан келган меҳмонлар қатнашди. Улар миллий кийимда махсус тайёрланган майдонда саф тортиб, жаҳон рекордини ўрнатишга эришди.

Буюк Британиядан келган Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари жараённи диққат билан кузатиб, натижаларни қайд этдилар. Узоқ текширувлардан сўнг барча талаблар бажарилгани тасдиқланди ва Қозоғистон расман рекорд соҳиби сифатида эътироф этилди.

Бу тадбир миллий меросни тарғиб қилиш ва қадриятларни асраб-авайлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: