Тожикистон ҳукумати болаларга Рамазон ҳайити байрамини нишонлашни тақиқлади

Тожикистон ҳукумати болаларга Рамазон ҳайити байрамини нишонлашни тақиқлади

Душанбе шаҳар таълим бошқармаси ота-оналарни Рамазон ҳайити байрами пайтида болаларга “Идгардак”да қатнашишга рухсат бермасликка чақирувчи фармойиш чиқарди.

Расмийлар ушбу тақиқни хавфсизлик билан изоҳлаб, йўл-транспорт ҳодисалари, болаларнинг йўқолиб қолиши ва уларга етарли даражада эътибор берилмаслиги эҳтимолига ишора қилмоқда.

Идгардак — бу кўп йиллик анъана бўлиб, унда болалар байрам пайтида уйма-уй юриб, бир-бирларини табриклайди ва ширинликлар, конфетлар, шоколад ва шунга ўхшаш совғаларни олади.

Ҳукумат вакиллари идгардакка қўйилган тақиқ Қурбон ҳайити байрамига ҳам тегишли эканлигини эслатиб, буни Тожикистон Республикасининг “Анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни билан асосламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тожикистон парламентининг юқори палатаси айни қонунга Исломнинг икки байрами – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларида “Идгардак” анъанавий болалар сайлларини ўтказишни тақиқловчи тузатишларни маъқуллаган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: