Тошкент вилоятида “Дендрология боғи” барпо этилади

Тошкент тумани “Сабзавот” маҳалласи ҳудудидаги давлат захирасидаги 5,31 гектар ер боғ учун Green university’га доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилди.
Дендрология боғи — дарахтлар, буталар, ярим буталар, чирмашувчилар коллекцияси экилган очиқ майдон. Бундай боғ ҳар хил турдаги дарахтларни намойиш қилиш, тажриба ва тадқиқот ишлари олиб бориш учун база бўлиб хизмат қилади.