БААда алдов қурбони бўлган уч нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

БААда мураккаб аҳволга тушиб қолган уч нафар Ўзбекистон фуқароси дипломатик ва хайрия ташкилотлари кўмаги билан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” AA хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2024 йил 22 декабр куни улар яқин қариндошининг таклифи билан БААга борган ва ижара уйига жойлашган. Бироқ уларни таклиф қилган шахс 23 февраль куни ҳеч қандай тушунтиришларсиз Қатарга чиқиб кетган ва алоқани узган.
Бунинг оқибатида фуқаролар ижара ҳақини тўлай олмай, қийин аҳволга тушган. Шу йилнинг йил март ойида уй эгаси уларни кўчага ҳайдаган, натижада икки аёл ва вояга етмаган бола бошпанасиз ва моддий ёрдамсиз қолган.
Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ва БААдаги “Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази” хайрия ташкилоти уларга ёрдам кўрсатиб, ватанга қайтишига шароит яратишган.
Шунингдек, консулхона ва фаол ватандошлар биргаликда уларнинг БААда ноқонуний яшаган даври учун ҳисобланган 2 178 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини тўлаб беришган, дейилади хабарда.