Сурия ҳукумати Палмирадаги ҳарбий базани Туркияга топширди

Сурия ҳукумати Палмирадаги ҳарбий базани Туркияга топширди

Сурия янги ҳукумати Палмирада жойлашган ҳарбий базани Туркияга топширди. Ушбу база Германиядаги АҚШнинг Рамштейн базаси каби йирик ҳарбий инфратузилмага эга бўлиши кутилмоқда.

Анқара мазкур қарор ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва йирик давлатларни расмий равишда хабардор қилганини билдирди. Туркия ҳар қандай агрессия ҳаракатига қарши куч билан жавоб беришини таъкидлаб, ҳозирда минтақадаги ҳарбий мавқеини мустаҳкамлашга киришган.

Палмира тарихан Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи муҳим савдо йўллари кесишган ҳудуд бўлиб келган. Бугунги кунда эса унинг стратегик аҳамияти яна ортиб бормоқда.

Исроилнинг хавотири ортмоқда

Ушбу воқеа Исроилни жиддий ташвишга солаётгани бор гап. Исроил оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотларга кўра, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки Исроил хавфсизлигига бевосита таҳдид туғдириши мумкин.

Хусусан, Анқара исталган вақтда ўз ҳарбий кучларини шимолдан Палмира томон йўналтириши ва минтақадаги таъсир доирасини кенгайтириши исроил томони учун жиддий муаммоларни юзага келтиради.

Исроил мазкур жараённи тўхтатиш учун АҚШ билан музокаралар ўтказишга киришмоқчи. Унда Туркияга қарши мувозанат яратиш мақсадида Россиянинг Суриядаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиш масаласи ҳам муҳокамага қўйилиши кутиляпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: