“Тахтақорача” довонида уч тоифадаги транспорт воситалари ҳаракати чекланди

М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида, довондан ўтувчи қисмда йўл торлиги сабабли M2, M3 ва N3 тоифадаги транспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча чекланди.
Вилоят ҳокимлигининг маълумотига кўра, чеклов довондаги йўл III-тоифадан II-тоифага ўзгартирилгунгача амал қилади.