АҚШда Тесла автомобилларига ҳужумлар кучаймоқда

АҚШда Тесла автомобилларига қарши ҳужумлар тобора кўпаймоқда. Машиналар ўққа тутилмоқда, ёқиб юборилмоқда, шунингдек, автосалонлар ва қувватлаш станцияларига ҳужумлар содир этилмоқда.
Бунга жавобан ФБИ махсус тергов гуруҳи тузди. Ташкилот директори Кеш Пател ушбу ҳужумларни «ички терроризм» деб атаб, айбдорлар албатта топилиб, жавобгарликка тортилишини айтди.
Ҳужумларнинг кучайиши Илон Маскнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан яқин ҳамкорлик қилаётгани ва бу ҳамкорлик натижасида давлат идораларида минглаб одамлар ишдан бўшатилаётгани ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
ФБИ расмийлари Тесла автомобилларига қарши тажовузкорларга нисбатан кескин чора кўришга ваъда берди.