Рамазон ҳайити куни метро 1 соат вақтлироқ иш бошлайди

30 мартда метро поездлари соат 04:00 дан иш бошлайди. Поездлар ҳаракат интервали шанба учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
31 март куни поездлар соат 5:00 дан якшанба учун тасдиқланган ҳаракат интервали бўйича ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳайит 30 март куни нишонланади.