Ядро уруши хавфи сақланиб қолмоқда

Ядро уруши хавфи сақланиб қолмоқда

Путин Украинага қарши урушда ядро қуролини қўллаш фикридан воз кечмаган. Бу ҳақда кеча АҚШ Сенатнинг тегишли қўмитасига тақдим этилган разведка ҳисоботида келтирилган.

 

«Кремлнинг жанг майдонида тез ва ҳал қилувчи ғалабаларга эриша олмаётгани ҳамда Украинанинг Россия ҳудудига берган зарбалари Путинни ядро қуролини ишлатиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни келтириб чиқаришда давом этмоқда», дея разведка ҳисоботидан иқтибос келтирди Bloomberg.

 

АҚШ разведкасига кўра, ҳозирча на Москва, на Киев урушни тугатишга тайёр. Иккала томон ҳам урушнинг чўзилиши эҳтимолий қониқарсиз келишувга қараганда камроқ хавф туғдиради дея ҳисобламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: