Президент эртага амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Шавкат Мирзиёев Олмаотада президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан олий даражадаги норасмий учрашув ўтказади.
Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.