Путин Қўшма Штатларнинг XIX асрдаёқ Гренландияни ўзига қўшиб олишни режалаштириб юрганини маълум қилди

Россия Президенти бу ҳақда халқаро Арктика форумида нутқ сўзлаганида айтиб ўтди.
Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:
– АҚШнинг Гренландияни ўзига қўшиб олиш режалари XIX асрнинг 60 йилларидаёқ мавжуд эди. Буни ғайриоддий ғоя деб ҳисоблаш ақлсизликдир;
– Гренландияни қўшиб олиш масаласи икки давлатнинг ички иши бўлиб, бизга бунинг ҳеч қандай даҳли йўқ;
– Россия Арктикада ҳеч кимга таҳдид солмаган;
– Россия ва бутун дунё учун Арктиканинг роли ҳамда аҳамияти ортиб бормоқда, минтақадаги геосиёсий кураш ҳам кучаймоқда;
– Ғарб мамлакатларидаги сиёсатчилар ва партия арбоблари ўз сайловчиларига экологик кун тартибининг муҳимлиги ҳақида гапириб келадилар, бироқ амалда тескари йўл тутадилар;
– Биз Арктикада тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тарафдоримиз;
– Агар Ғарб давлатлари қизиқиш билдирса, Арктикада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мумкин;
– Россияга Арктикада ўз савдо флоти зарур;
– NATo’га аъзо давлатлар кўпинча Арктикани кичик можаролар учун бир майдон сифатида кўришади, ҳозирда уларнинг аскарлари Финляндия ва Швецияда фаол;
– Россия янги авлод музёрар кемаларини ишга тушириши ва бу соҳада ўз мавқеини мустаҳкамлаши лозим;
– Россия Федерацияси Шарқий полигонга ўхшаш тарзда Арктика темир йўл полигонини ривожлантириши зарур;
– Сибирга ва Уралга Транссибни енгиллаштириш мақсадида Арктикага темирйўл орқали чиқиш имконияти яратилиши лозим.