Баҳодир Жалолов украиналик рақибидан устун келди

Баҳодир Жалолов украиналик рақибидан устун келди

5 апрель куни Қозоғистонда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов украиналик Игорь Шевадзуцкийни мағлуб этди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Баҳодир Жалоловнинг қўли баланд кўтарилди. Қайд этиш жоиз, Жалолов иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Бу эса ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов ўзининг профессионал боксдаги 15-жангида 15-ғалабасини қўлга киритмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: