Карло Анчелотти бир шарт билан Бразилияни бошқаришга тайёр

Карло Анчелотти бир шарт билан Бразилияни бошқаришга тайёр

Яқиндагина Доривал Жуниор Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Энди Бразилия футбол конфедерациясида терма жамоага янги устоз қидирилмоқда. Номзодлардан бири Карло Анчелотти.

Relevo хабарига кўра, Анчелотти Бразилия терма жамоаси мураббийи бўлишдан бахтиёр бўларди. Бу ёзда бундай сценарий фақат бир шарт билан – италиялик «Реал»ни тарк этиши шарти билан бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Анчелотти «Реал»ни ўз хоҳиши билан тарк этмаслигини айтганди. Яъни, унинг жорий мавсум якунида клубни тарк этиши фақат клуб раҳбарияти ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин. Яна бир вариант – Анчелотти ва «Реал» нима яхшироқ бўлиши ҳақида биргаликда қарор қабул қилиши мумкин, деб ёзади манба.

Дўстларингизга ҳам юборинг: